Андижон вилояти Хонобод шаҳрида 20 октябрь куни «Hanabad wellness-resort» 1-халқаро экотуризм форуми ўз ишни бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, икки кун давом этадиган ушбу анжуман президентнинг «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.
Мазкур форумдан мақсад Хонобод шаҳрининг тоза ҳавоси ва табиати ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот бериш, табиатни асраш ва экологияни тоза сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича «Андижон вилояти тажрибаси» билан ўртоқлашиш, Хонобод шаҳрининг туризм соҳасидаги ўзига хос салоҳияти, ривожланиш истиқболлари ва имкониятларини илмий жиҳатдан таҳлил этиш, бу борада соҳа экспертларининг фикрлари билан танишиш ҳамда Хонобод шаҳрига сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида таклиф ва режалар ишлаб чиқиш билан изоҳланади.
Халқаро тадбир анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган. Форум халқаро мақомга эга бўлиб, 2022 йилда унда Болгария, Польша, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиядан олимлар, сайёҳлик жабҳаси экспертлари иштирок этади.
Изоҳ (0)