Бугун, 19 октябрь куни Германиянинг BMW автомобиль ишлаб чиқарувчиси АҚШда электромобиллар ишлаб чиқаришга 1,7 миллиард доллар сармоя киритиш режасини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Бу биз амалга оширган энг катта мақсадли сармоядир, — деди BMW Group бош директори Оливер Зипсе.
1 миллиард доллар компаниянинг Спартанбургдаги (АҚШ, Жанубий Каролина) заводини таъмирлашга, 700 миллион доллар эса Жанубий Каролина штатининг Вудруфф шаҳрида электр автомобиль аккумуляторлари заводини қуришга сарфланади.
BMW 2030 йилгача АҚШда камида олтита тўлиқ электр модель ишлаб чиқаришни режалаштираётганини айтди.
Сентябрь ойида компания янги авлод аккумуляторларини ишлаб чиқариш учун олтита завод қуриш режасини эълон қилди.
Аввалроқ Hyundai АҚШда янги электромобиль заводини қуриши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)