Андижон ва Фарғонада деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган икки киши қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Янгибозор деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Н. фуқаро С.га 40 минг АҚШ долларини 450 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 15 минг АҚШ долларини 200 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳар деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.Т. фуқаро З.га 4 300 АҚШ долларини 48,1 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мазвуга доир:
Изоҳ (0)