Йил бошидан бери Ўзбекистонда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида 229 806 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган.
Январдан буён автомобиль саноатида ишлаб чиқарилган машиналар сони:
- Cobalt — 69 816 дона;
- Lacetti-Gentra — 64 074 дона;
- Damas — 52 673 дона;
- Nexia Т-250 — 17 735 дона;
- Spark — 11 119 дона;
- Махсус енгил автомобиллар — 14 389 дона.
Сентябрда Cobalt автомобилини ишлаб чиқариш ҳажмида ўсиш кузатилган — 9,1 минг дона. Августда бу кўрсаткич 7,7 мингтага тенг эди.
Бироқ июль ойида атиги 3,5 мингта бундай автомобиль ишлаб чиқарилган. Июнь ойида бу кўрсаткич 10 мингдан ошиқ бўлган эди.
Маълум бўлишича, ҳозирги кунда автомобилларга бўлган талаб анча барқарор бўлиб, шу йилнинг январь ойида бошланган фаоллик ўсиш тенденциясини давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)