Янги турар жойлар нархи июль ойида 2,8 фоизга, августда 0,1 фоизга, сентябрда эса 2,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.
Сентябрь ойида Фарғона водийси, Тошкент, Сирдарё ва Навоий вилоятларида нархлар ошди. Жиззах, Бухоро ва Хоразм вилоятларида эса нархларнинг бироз пасайиши кузатилди.
III чоракдаги бирламчи кўчмас мулк бозори нархлари (1 квадрат метр / минг сўм):
Умуман олганда, бозорда нархларнинг ўсувчи динамикаси сақланиб қолмоқда.
Давлат томонидан аҳолининг барча қатламларини уй-жой билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсадида кўчмас мулкнинг бирламчи ва иккиламчи сектори учун бир қатор қўшимча чоралар кўрилмоқда.
Ушбу чоралар уй-жой харид қилиш ва сотишда бир қанча қулайликлар яратиб, вазиятни «юмшатиш» ва шаклланиб бораётган нисбатан юқори талабни қондиришга имкон беради.
Аввалроқ охирги ойларда Ўзбекистондаги уйларнинг ижара ҳақи қандай ўзгаргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)