Йил бошидан бери Ўзбекистонда товарлар экспорти қандай ўзгаргани таҳлил қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан 30-сентябрга қадар товарлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,5 фоизга ошган.
Товарлар экспорт ҳажмининг сезиларли ўсиши Самарқанд (35,5 фоиз), Андижон (35,3 фоиз), Сирдарё (31 фоиз), Қашқадарё (29,2 фоиз), Наманган (29,1 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (55,3 фоиз) қайд этилди.
Ўзбекистон экспортининг ўсиши саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсиш суръатлари билан изоҳланади.
Товар экспортининг қисқариши, Сурхондарё (10 фоиз), Бухоро (5,4 фоиз) вилоятларида ва Қорақалпоғистонда (10,2 фоиз) кузатилди.
Экспорт ҳажмининг камайиши Бухоро вилоятида пахта толасининг ички бозорга йўналтирилганлиги билан, Қорақалпоғистонда пластмасса ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, ип-калава ва фармацевтика маҳсулотлари экспортининг камайиши билан, Сурхондарё вилоятида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг камайиши билан боғлиқ.
Аввалроқ йил бошидан бери Ўзбекистон қайси давлатга энг кўп мева экспорт қилгани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)