Тошкент вилояти Тошкент туманида Gentra билан тўқнашган Cobalt ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 11 октябрь куни соат 06:40 да «Кўксарой» МФЙ Шифобахш сувлар кўчаси Тошкент халқа автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Gentra билан тўқнашган. Оқибатда Cobalt’да ёнғин рўй берган.
Воқеа жойига Тошкент туманидан битта ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:46 да етиб бориб, ёнғин соат 06:48 да ўраб олинган ва соат 06:50 да ўчирилган.
Хабарда жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот келтирилмаган.
Изоҳ (0)