Тошкент шаҳридаги Беруний шоҳ кўчасининг Самарқанд дарвоза ва Навоий шоҳ кўчалари билан кесишмасидан Лайлитўғон ҳамда Сиқичмон кўчалари билан кесишмасигача бўлган оралиғидаги қисми — икки томонлама йўл қисман ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ўзгариш 8 октябрь соат 9:00 дан 12 октябрь соат 00:00 гача амал қилади. Боиси, мана шу вақтларда ҳудудда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)