Россия таркибидаги Бурятия Республикасининг Шаманлар кенгаши ҳамкасбларидан жойларда ибодат қилишда кўмак сўрамоқда.
Қайд этилишича, «халқларни бирлаштириш ва уларнинг руҳини кўтариш» маросими мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги диний жамоат вакиллари билан биргаликда ўтказилади.
«Шунга ўхшаш маросимлар илгари ҳам ўтказилган. Аммо буниси бошқача бўлади. Донбасс аҳолиси бекордан-бекорга ўлиб кетмаслиги керак! Махсус операция иштирокчилари эса «икки юз юк» (ҳарбий тилда ҳалок бўлган аскарларнинг жасадини олиб келишни билдиради) билан уйга қайтиши керак. Бизнинг бурятлар доимо биринчи ўринда!» – деди «Боо-дархан» шаманлар ташкилоти вакили Ирина Базарова.
Шаманлар «самовий темирчи» Дархон Тенгрига мурожаат қилмоқчи. Маросим 9 октябрь куни Байкал кўли бўйида бўлиб ўтади, деб хабар берди Daily Storm.
Изоҳ (0)