Тошкентда фирибгарлик учун 10 марта судланган шахс яна шу жинояти учун жазоланди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида хабар қилинди.
Унда айтилишича, асл касби ўқитувчилик бўлган ушбу фуқаро жиноий шериги билан олдиндан тил бириктириб, Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги Мухтор Авезов номидаги ҳамда Олмаота шаҳридаги Миллий технология университетида ўқиётган талабалар ўқишини Ўзбекистондаги ОТМларга кўчириб бериш эвазига алдов йўли билан пул олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Судда фуқаролар айбига иқрор бўлиб, пушаймонлигини, етказилган зарарни қоплаб берганини билдирган.
Суд ҳукми билан айбланувчига Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан 5 йил-у 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, унинг шеригига эса иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Изоҳ (0)