«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Ла Лига 7-тури доирасида кечган «Элче»га қарши ўйинда (3:0) дубль муаллифига айланди.
Польшалик футболчи 2019/20 йилги мавсумдан бери 100 ўйинда 118 та гол урди. Левандовски 2019/20 йилги мавсум бошидан ҳозирга қадар бўлган муддатда гол уриш бўйича Европа топ-5 лигаларида етакчи бўлиб турибди.
Унинг энг яқин таъқибчиси Чиро Иммобиле («Лацио») ҳисобида 86 та гол бор.
Роберт «Барселона»га ўтгунга қадар «Бавария» сафида тўп тепган.
Изоҳ (0)