• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Бошқачасига иш бермайди: фақат биргаликда ичиш керак бўлган витамин ва минераллар

    Истеъмол қилинадиган микроэлементлардан максимал даражада фойда олиш учун уларнинг қайсиларини биргаликда самара беришини билиш муҳимдир. Marie Claire нашри саломатлик ва гўзаллик учун мос келадиган асосий комбинациялар ҳақида сўз юритди.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Витамин ва минераллар турли хил кимёвий табиатга эга моддаларнинг энг муҳим гуруҳи бўлиб, ҳужайра ва тўқималарда кўпгина биокимёвий жараёнларнинг амалга ошишини таъминлайди. Уларнинг етарли миқдорисиз инсон организми тўлиқ ишлай олмайди ва маълум аломатлар билан витамин ва минералларнинг ортиқча ёки етишмаслиги ҳақида сигнал беради.

    Шу билан бирга, айрим витамин ва минераллар фақат бир-бири билан самарали таъсир қилади ва бир вақтнинг ўзида қабул қилинганда, организмга комплекс ижобий таъсир кўрсатади. Бу умумий саломатлик учун максимал фойда олиш имконини беради.

    А витамини + B2, C, Э витаминлари, рух, ёд ва темир

    А витамини барча ҳужайралар, айниқса қон ҳужайралари, тери ва шиллиқ пардаларнинг бўлиниши ва фарқланишида муҳим рол ўйнайди ҳамда қалқонсимон без гормонларини синтез қилиш учун асосий витаминлардан биридир. А витамини етишмовчилигида кўриш қобилияти ёмонлашади, организм тез-тез касалликка чалинади ва мавсумий инфекциялардан халос бўлиш қийинлашади.

    А витамини терининг нормал ишлашини, (ёғ безлари ва тери юзаси pH) ва кератин ва коллаген ишлаб чиқаришни назорат қилишда муҳим рол ўйнаганлиги сабабли унинг етишмаслиги тери қуриши, кўчиши ва ажин тушишини тезлаштиради. А витамини озиқ-овқатдан тўлиқ сўрилиши ва унинг муҳим вазифаларини бажариши учун витамин C, Э, рух, ёд ва темирга эга бўлиш керак.

    • Организмдаги рух ва ёд етишмовчилиги А витаминининг тўқималар учун зарур бўлган фаол шаклга айланишини бузади;
    • Рационда Э витаминининг етишмаслиги А витамини гиповитаминозининг ривожланишига ёрдам беради, чунки Э витамини А витаминини оксидланишдан ҳимоя қилади;
    • C витамини А витаминининг таъсирини кучайтиради;
    • B2 витамини А витамини билан биргаликда кўриш қобилиятини тезроқ тиклашга имкон беради.
    Э витамини + селен

    Энг муҳими антиоксидант, ҳужайра мембраналари ва ДНКнинг эркин радикаллар томонидан зарарланишидан универсал ҳимоясидир. Аслида, Э витамини организмдаги эркин радикалларни тозалаш воситасидир.

    Шунингдек, у организмнинг мудофаасини кучайтиришга ёрдам беради, оқсил алмашинувида иштирок этади, коллаген синтезини оширади ва прогестерон ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Мушакларнинг ишини ва ривожланишини қўллаб-қувватлайди, спорт ва жисмоний фаолият давомида мушаклар кучсизлиги ва чарчоқнинг олдини олади.

    Э витаминининг яхшироқ сўрилишига селен, ёд, рух, А, C витаминлари ёрдам беради. Э витаминининг антиоксидант таъсири селен билан ўзаро таъсирлашганда сезиларли даражада кучаяди, бу ҳужайра ва тўқималарни шикастланиш ва яллиғланишдан ҳимоя қилишга имкон беради.

    Д витамини + магний, кальций, кремний

    Ушбу витаминнинг ролини ортиқча баҳолаб бўлмайди. Д витаминининг асосий вазифаси минераллар алмашинувини тартибга солиш бўлиб, у суякларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун асосий омиллардан биридир. Шунингдек, у 200 га яқин генларнинг генетик маълумотларини узатишда иштирок этади ва онкопротектив таъсирга эга. Д витамини етишмовчилигида иммунитет тизимининг тўлиқ ишлашини ва булутли кунларда яхши кайфиятни кутиб бўлмайди.

    Д витаминининг барча таъсирини амалга ошириш ва тўлиқ сўрилиши учун витамин Э, А, К2, C, магний, кальций ва кремний керак. А витамини буйраклардаги кальций бирикмаларининг олдини олиш орқали Д витаминининг мумкин бўлган заҳарланишидан ҳимоя қилади.

    B6 витамини + магний, селен, литий, молибден, витамин B2

    Витаминлардан B6 витаминига алоҳида эътибор бериш керак. Серотонин нейротрансмиттерининг синтезида, триптофан ва дофамин алмашинувининг реакцияларида, углевод ва ёғлар алмашинувида, гемоглобин синтезида иштирок этади. B6 витаминининг фаол шакллари аёлнинг соғлом гормонал фони учун зарур.

    Буйрак касалликлари, бош териси себореяси, терининг қичиши, томир тортишиши, қандли диабет ва депрессияда B6 витамини етишмовчилигини тўлдиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

    B6 витаминининг ассимиляцияси магний, селен, литий, молибден, B2 витамини билан яхшиланади. Улар биргаликда қабул қилинганда B6 витаминини фаоллаштиради. B6, B2 витаминлари ва магнийнинг жиддий етишмаслиги эшитиш қобилиятини йўқолишига олиб келади.

    Магний + B1, B6, Д3 витаминлари, калий

    Магний организмдаги барча тўқималарнинг энг муҳим ҳужайра ичидаги элементидир. У инсон асаб тизимининг барқарор ишлаши учун зарур.Бу организмга умумий тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, қон томирларида спазм билан курашади, қонда холестеринни камайтиради ва буйраклардаги тузларнинг чўкишини олдини олади.

    Магний етишмовчилиги ўлимнинг асосий сабаблари бўлган инсульт, инфаркт ва тромбозга олиб келадиган патологик жараёнларни шакллантиради.

    Магний етишмовчилигининг белгилари:

    • асабийлашиш;
    • ташвишланиш;
    • уйқусизлик;
    • эрталабдан чарчоқ;
    • шовқинга юқори сезувчанлик;
    • бош айланиши;
    • қон босимининг ошиши;
    • томир тортишиши;
    • юрак уришининг тезлашиши;
    • тирноқлар мўртлашуви;
    • тез-тез бош оғриши.

    Мавзуга доир:

    • Йўқотилган ресурсларни қандай тиклаш мумкин? Эндокринолог маслаҳати
    • Думскроллинг нима? Нима учун нохуш хабарларни ўқиш руҳий саломатликка салбий таъсир қилади?
    • Лептин, грелин ва инсулин: вазнга таъсир қилувчи гормонлар

    17.09.2022, 21:42   Изоҳ (0)   22598
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Компьютернинг саломатликка зарар етказаётганидан дарак берувчи 5 та аломат

    17.09.2022, 15:40

    Думскроллинг нима? Нима учун нохуш хабарларни ўқиш руҳий саломатликка салбий таъсир қилади?

    17.09.2022, 09:56

    4R дастури: ошқозон ва ичак фаолиятини тиклаш учун энг яхши парҳез

    16.09.2022, 18:40

    Чили қалампири саломатликка ижобий таъсир қилиши ва умрни узайтириши тўғрими?

    16.09.2022, 16:45

    Йўқотилган ресурсларни қандай тиклаш мумкин? Эндокринолог маслаҳати

    16.09.2022, 12:57

    Худди ширинликлардек: шакар миқдори юқори бўлган мева ва резаворлар

    15.09.2022, 23:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.