Европа Комиссияси (EК) газда ишламайдиган электр станциялари, жумладан, қуёш, геотермал, атом ва баъзи гидроэлектр станциялари учун чекланган даромадларни жорий этиш режасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Европа электр энергияси ишлаб чиқарувчи компанияларнинг EКдаги ортиқча фойдасини чеклаш орқали улар нархларнинг кескин ошишига дуч келган истеъмолчиларни қўллаб-қувватламоқчи.
EК шунингдек, бундай компаниялардан махсус жамғармага «бирдамлик ҳиссаси» киритишни талаб қилади, бу фонддан мамлакатлар энергия инқирози оқибатларини юмшатиш чоралари учун фойдаланиш мумкин. Таклиф лойиҳаси Брюссель томонидан шу ҳафтанинг бошида эълон қилиниши мумкин.
Европада электр энергиясининг жаҳон нархларининг ошиши февраль ойи охиридан, Европа Иттифоқи Украинадаги урушга жавобан Россияга қарши санкциялар киритганидан бери давом этмоқда.
Аввалроқ Европада нархлар ўсиши янги рекорд даражага етгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)