Қовоқча ва помидордан тайёрланадиган ушбу егуликни тайёрлаш жуда осон. Шу билан бирга таом иштаҳани очувчи мазали таъмга эга. Унга ўзингизга ёққан кўкатларни қўшишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- қовоқча — 1 дона
- тухум — 2 дона
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- саримсоқ — 1 донача
- майонез — 3-4 қошиқ
- помидор — 2-3 дона
- ўсимлик ёғи — 3 қошиқ
- укроп — таъбга кўра
- Қовоқчани бўлакларга бўлиб олинг ва унинг сувини қоғоз сочиқ билан қуритинг.
- Тухумни бир чимдим туз ва мурч билан кўпиртиринг.
- Саримсоқни қирғичдан ўтказинг ва майонез билан аралаштиринг. Помидорларни доира шаклида кесиб олинг.
- Ўсимлик ёғини ўртача оловда қиздириб олинг. Қовоқчанинг ҳар бир бўлагини тухумга ботириб олинг ва иккала томондан олтин жигарранг бўлгунча қовуринг.
- Қовоқчани идишга териб чиқинг. Ҳар бир бўлакка саримсоқ ва майонез аралашмасини суртинг ва устига помидор бўлагини қўйинг.
- Қовоқчанинг совишини кутинг. Помидорнинг устига майда тўғралган укроп сепинг ва истеъмол қилинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)