Ушбу рецептнинг энг мазали қисми — гуруч. Унга товуқ ёғи сингади ва юмшоқ, хушбўй ҳид таратиб пишади. Ёдда тутинг, паловга товуқнинг уст қисми қизариб пишгани солинади.
Керакли масаллиқлар:
- пиёз — 1 дона
- сабзи — 1 дона
- ўсимлик ёғи — таъбга кўра
- товуқ оёқчалари — 1 кг
- туз — таъбга кўра
- гуруч — 1 стакан
- зира — 1 қошиқнинг учдан 1 қисми
- сув — 2 стакан
- Пиёзни майда қилиб тўғранг. Сабзини ҳам майдалаб олинг. Сабзавотларни камроқ ёғда қовуринг. Уларни таомни пиширадиган идишингизнинг пастки қисмига қўйинг.
- Сабзавотлар қовурилган товада товуқни қизаргунча қовуринг. Унга туз солинг.
- Идишидаги сабзавотларнинг устига гуруч солинг. Уни тенг равишда тақсимланг ва устига туз, зира қўшинг.
- Товуқни гуручнинг устига қўйинг. Қайноқ сув солиб печда 180 даража ҳароратда тахминан 40 дақиқа давомида пиширинг. Палов тайёр.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)