Польша боғдорчилик уюшмаси бир қатор хорижий давлатлар фуқароларини ишга олишни соддалаштиришга интилмоқда. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда.
Фермерларнинг айтишича, бу йил ишчилар етишмай қолади. Шу сабабли, соҳа ташкилоти ҳукуматдан иш билан таъминлаш усулларини ўзгартиришни ва мигрантлар учун бир қатор тўсиқларни олиб ташлашни сўради.
Хусусан, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Непал каби давлатлар фуқаролари учун меҳнат бозори тестларини бекор қилиш таклиф этилди. Ҳозирда маҳаллий бўш иш ўринларини маҳаллий кадрлар билан тўлдиришнинг иложи йўқлиги текширилмоқда.
Бироқ боғбонлар уюшмасининг талаби қаноатлантирилмади. Польша Оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги фуқаролари учун соддалаштирилган ишга қабул қилиш тартиби амал қиладиган давлатлар рўйхатига қўшимчалар киритиш масаласини ҳали кўриб чиқмаганлигини маълум қилди.
Шу билан бирга, бошқарма Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда соддалаштирилган бандликни янги мамлакатларга кенгайтириш имкониятларини ўрганмоқда. Бундан ташқари, хорижликларни ишга ёллаш бўйича янги қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.
Хабарда айтилишича, қонун лойиҳасида мигрантлар учун бир вақтнинг ўзида бир нечта енгилликлар назарда тутилган. Меҳнат бозори тестини бекор қилишдан ташқари, эҳтимол бу иш жараёнини рақамлаштириш ва ишлашга рухсат бериш шартларини аниқлаштиришни ўз ичига олади.
Бунгача ўзбекистонликлар ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари аҳолисининг Польшада ишлашга қизиқиши ортиб бораётган эди. Расмий маълумотларга кўра, март ойи охирида Ўзбекистоннинг 2,8 минг фуқароси маҳаллий ижтимоий суғурта фондида рўйхатга олинган.
Изоҳ (0)