Фарғона вилояти божхона бошқармасининг хабар беришича, iPhone’ларни ҳудудга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.
Бошқарманинг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Лоғон–Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.А. бошқарувидаги Spark кузатувга олиниб, Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтаб турган вақтида белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада Э.А.га тегишли бўлган автомашина салонида ноқонуний олиб кирилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 144,2 миллион сўмлик 7 турдаги жами 36 дона iPhone уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)