Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилган эди. «E-auksion» порталидаги маълумотларга кўра ҳовли сотилган.
Лот аукционга жиноят ишлари бўйича суд ҳукми билан Мирзо Улуғбек тумани МИБ томонидан жойлаштирилган эди. 2 қаватли уй 10 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони 0,13 гектар. Бинонинг майдони — 839 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация мавжуд.
Лот изоҳида ёзилишича, хонадонда одамлар истиқомат қилади.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси 10 млрд сўм эди. 6 сентябрь куни бўлиб ўтган савдода ҳовли қарийб икки баробарга — 5,6 млрд сўмга сотилди.
Аукцион ғолиби сифатида Хуршид Зухуров кўрсатилган. У «Lord Kids», «Мarini-uz» ва «Тоmato Prо» каби еттита компаниянинг таъсисчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)