• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Локомотив» футболчиси ўзи иштирок этган ўйинга тотализаторда пул тиккани айтилмоқда

    «Локомотив» клуби ва жамоа сардори Кахи Махарадзе келишилган ўйинларда иштирок этгани иддао қилинган хабар келиб тушди, дея ёзади «Championat.asia» нашри.

    Фото: «Локомотив»

    Фото: «Локомотив»

    Футбол соҳасидаги барча ташкилот ва шахсларнинг почтасига бир хат келиб тушган.

    Ўзини букмекерлик компанияси инспектори деб таништирган шахс «Локомотив» клуби футболчиларининг келишилган ўйинларда қатнашганини иддао қилган. Ушбу хатда «Локомотив» футболчиси Кахи Махарадзенинг келишилган ўйинларда қатнашгани борасидаги далиллар қўшимча қилинган. Хатда қуйидагилар ёзилган:

    «Мен Осиёдаги букмекерлик компаниясининг расмий ўйинлар инспекториман. Компаниямиз текширувларидан сўнг, ўзбек футболидаги энг катта муаммони аниқладим («Локомотив» клуби келишилган ўйинларда қатнашган). Бу 100% аниқ маълумот.

    Биз ушбу ҳолат бўйича барча далилларни оламиз. Марҳамат текширинг:

    1. 10 август, 2022 йил. ‘ОКМК’—‘Локомотив’ учрашуви.

    2. 17 июнь, 2022 йил. ‘Локомотив’—‘Сўғдиёна’ учрашуви.

    3. Пул тикилаётган вазият суратлари.

    4. Ўйинчининг пул тикаётган видеоси.

    5. Барча қатнашувчиларнинг видео ёзувлари.

    100% муаммо «Локомотив» клубида. Ўйинчилар ва ўртакашлардан олинган сўровлар натижасида ҳар бир клубдан бештадан ўйинчи келишилган ўйинларда қатнашгани маълум бўлади. Биз сўнгги текширувлардан сўнг ушбу ҳолатдаги барча транзаксион ёзувлар, гуруҳдаги ёзувлар, суратлар, ўйинчилар қанча миқдорда пул тикканлари ҳақидаги маълумотларни олишга муваффақ бўлдик. Бундан ташқари ўша келишилган ўйинлар пайти юз берган ғайритабиий пул тикишларни ҳам аниқладик. Ғайритабиий пул тикишлар аниқланганда букмекерлик компаниялари ушбу ўйинни блоклайди ва пул тикаётганларни жиддий огоҳлантиради.

    Биз бунданда кўпроқ далилларни ФИФА учун тўплаймиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати, амалдорлар, журналистлар, полиция, ўйинчилар, клуб президентлари ва мураббийларни ушбу ҳолатни ўрганишга чақириб қоламиз. Бизнинг компания бу ҳолатни бутун дунёга намойиш қилади. Биз Ўзбекистон ҳукуматига ҳам бу хатни жўнатамиз», дейилади хатда.

    Шу билан бирга, хат муаллифи ҳақиқатан ҳам келишилган ўйин бўлганини исботловчи бир неча суратларни далил сифатида жўнатган:

    1-сурат. Ушбу скриншотда Кахи Махарадзени икки киши билан видеоқўнғироқ орқали суҳбатлашаётганини кўришингиз мумкин:

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    2-сурат. Суратда «Локомотив»—«Сўғдиёна» ўйинига пул тикиш жараёни. (пастда)

    А: Жуда ифлос.

    А:  Жин урсин.

    Б: ??

    Б: Ишлаймизми? Йўқми?

    Б: Дўстим.

    Б: Агар ишласак ишлаймиз де, акс ҳолда гапни чўзма.

    Б: Мен йигитларга сигнал беришим керак.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    3-сурат. Юқоридаги суҳбатнинг давоми (пастда)

    А: Кутиб тур, мен пул тикяпман.

    Б: ??? Ишлаймизми?

    А: Ҳа, ишлаймиз.

    Б: Ок.

    А: Сигналимни кут.

    Б: Ҳа смс орқали сигнал бер.

    Б: Дўстим, тезроқ бўлақол. Ҳозир у эрда танаффус бўлади. Мен унга смс юборишим керак, у бу смсни кўради ва ишга киришади.

    А: Ок.

    Б: Ишлаймиз-а?

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    4-сурат. Бу суратда ТОНИ, Какҳи- ва Э К номли қаҳрамонларнинг ўз гуруҳларидаги суҳбати акс этган.

    Какҳи: Овозли хабар.

    Э К: Дўстим, улар саккиз дақиқадан сўнг ишлашни бошлади. Ҳозир барча ўйинчилар жазавага тушган ва сардор Кахидан пул сўрамоқда. Шу билан бирга улар бутун мавсум ишламоқчи. Сабаби, клубда пул бор.

    ТОНИ: Дўстим, бу ердаги ўйинчилар мендан пул сўрамоқда. Уларга нима деб жавоб берай?

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Шунингдек, журналист Нодирхўжа Йўлдошев ҳам ушбу вазиятга ўз муносабатини билдирган:

    «Бу ерда бутун бир тўда ишлаган. 19 киши. Тони Е. Кга JENIA, яъни Женя деб мурожаат қиляпти. Женя бу Евгенийнинг қисқартирмаси.

    Демак, Евгений К … Одатда рус фамилиялари ОВ ёки ЕВ билан тугайди. Бу Евгений К…ЭВ ёки Евгений К…ОВ. ДХХ, ИИБ айнан шу нуқталар кимлигини, Каха орқали икки дақиқада аниқлаб олади, деб ўйлайман. Булар тўлиқ мавсум ишламоқчи бўлган экан. Энди тушундим, ноябрда энди 19 ёшни қарши оладиган Али Абдураҳмон «Қўқон-1912»га қарши ўйинда жамоасига пенальти ишлаб бериб, кетидан «Металлург»га гол урганидан кейин кўп ўтмай йигирматалик қайдномага ҳам киритилмай қўйганди. Афтидан у тўданинг режаларини билмай бузиб қўя бошлаган ва уни осонгина рўйхатдан чиқариб қўя қолишган.

    «Ставкалар» ҳали аниқланмаган, Каха Ўзбекистондаги энг зўр легионерлардан бири эди. Агар айбдор бўлса албатта жавоб бериши керак.

    Ўзбек футболини ҳар қандай ифлосгарчиликдан тозалайдиган пайт келди. Тотализатор-у, келишилган ўйинларни ташкил қиладиган мураббий ва ҳакамларни ҳам. Ё бугун, ё ҳеч қачон!».

    05.09.2022, 11:25   Изоҳ (0)   13628
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жозе Моуриньо А Сериядаги илк йирик мағлубиятини қабул қилиб олди

    05.09.2022, 10:32

    Роналду «Арсенал»га қарши ўйиндан сўнг: «Баракалла, йигитлар!»

    05.09.2022, 09:30

    А Серия. «Рома» сафарда йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Элдор Шомуродов ниҳоят майдонга тушди

    05.09.2022, 02:21

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» 4 та гол урилган ўйинда «Арсенал»ни енгиб, Лондон клубининг ғалабали сериясига нуқта қўйди

    04.09.2022, 22:25

    Анчелотти «Реал»даги ғалабалари бўйича Дел Боскега етиб олди. Фақат икки мураббий ундан олдинда

    04.09.2022, 21:16

    Суперлиганинг август ойидаги энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди

    04.09.2022, 20:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияликлар фарзандлари учун хитойлик энагалар ёлламоқда — NYT

    Дунё | 1 июл, 13:22

    “Улар саҳнада айтаётгани — кўча гаплари”. Искандар Ҳамроқулов кулги жамоаларининг концертлари ҳақида фикр билдирди

    Маданият | 1 июл, 13:12

    Амазон янги Жеймс Бондни изламоқда. Номзодлар орасида Том Ҳолланд ҳам бор

    Кино | 1 июл, 13:04

    Ўзбекистонда нафақа ва моддий ёрдам пулларидан кредит қарздорлигини автоматик ечиб олишга чек қўйилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:59

    Лаутаро Мартинес: “Кимдир “Интер”да қолишни истамаса — хайр”

    Спорт | 1 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:34

    Ҳаж-2025 мавсумида 8 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.