Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг ҳужумни қоралаб баёнот беришича, Россиянинг Афғонистондаги элчихонасига уюштирилган ва дипломатик миссиянинг икки ходимининг ўлимига сабаб бўлган ҳужум Кремль томонидан террорчилик ҳаракати сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Албатта, биз террорчилик ҳаракати ҳақида фикр юритяпмиз. Буни умуман шунчаки қабул қилиб бўлмайди. Биз бундай террорчилик ҳаракатларини кескин қоралаймиз. Энди қилиниши керак бўлган асосий нарса – вакилларимиз ва дипломатларимиз билан содир бўлган воқеа бўйича жойлардан аниқ ва батафсил маълумот олиш», — деган Песков матбуот мулоқоти чоғида.Аввалроқ, Россия ТИВ Кобулдаги Россия элчихонаси яқинида юз берган портлаш натижасида Россия дипломатик миссиясининг икки ходими ҳалок бўлганини тасдиқлаган эди.
Ал Арабия хабарига кўра, ҳужумни худкуш-террорчи амалга оширган.
Изоҳ (0)