Тошкентнинг Юнусобод туманида 2 та Spark ва Mercedes-Benz 220 иштирокида ЙТҲ юз берди.
Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 3 сентябрь куни соат 14:00 ларда Темур Малик кўчасида содир бўлган.Бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Н.Х. бошқарувидаги Spark, Р.Ш. бошқарувидаги Mercedes-Benz 220 ва Л.У. бошқарувидаги Spark урилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Тошкентда ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва йўловчилар ўртасида жанжал юзага келди (видео)
Изоҳ (0)