Фарғона вилояти Риштон туманида хонадондан катта миқдорда пул ўғирлаган аёл қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, туманнинг «Сарой» маҳалласи ҳудудида яшовчи Қ.Қ. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган. Унда 26 август куни номаълум шахс яшаш хонадонига кириш эшиги орқали ғайриқонуний равишда кириб, хонадони ётоқхонасидаги сандиқ ичида бўлган жами 3,4 минг доллар миқдоридаги пулларни яширин равишда ўғирлаганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми «в,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Қ.Н. исмли аёл содир этгани аниқланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)