Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Damas автомобили ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, бошқа транспорт воситаларига ҳалақит қилган ҳолда ҳаракатлангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Видеода кўриш мумкинки, ҳайдовчи йўлнинг пиёдалар учун мўлжалланган ерида ҳаракатланиб, светофорнинг қизил чироғига амал қилмаган. Унинг бу қоидабузарлигига Gentra машинасидаги шериклари ҳам қўшилган. Улар ҳолатни видеотасвирга олиб, тармоққа жойлаган.
«Кўчада айланиб юриб, шунчаки ҳазил тариқасида видеога олгандик. Қилган ишимиздан афсусдамиз», — деган ҳайдовчилардан бири.
Уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)