Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонасида «Capton energy» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Дунё ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистонда энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, автомобилсозликда қайта тикланувчи энергияга асосланган транспорт воситалари ишлаб чиқариш ва электроника соҳасида эҳтиёт қисмлар тайёрлаш бўйича лойиҳалар ҳақида сўзлаб берилган.
«Capton energy» вакиллари, ўз навбатида, Ўзбекистонда энергетика ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун истиқболлар кенглигини таъкидлаб, кичик ҳажмдаги қуёш энергиясига асосланган энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, автомобилларга энергия бериш шохобчалари тармоғини ташкил этишга қизиқиш билдирган.
Учрашувда компания делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш, мамлакат вазирлик ва идораларида музокаралар ўтказиб, ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олиш бўйича келишувга эришилган.
Изоҳ (0)