Супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри мазкур дивизионда WBA, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик билан жанг қилиш учун рингга қайтишга тайёр.
Фьюри фақатгина бокс тарихидаги энг катта гонорар эвазига Усикка қарши жанг қилмоқчилигини маълум қилди.
«Дунёдаги энг катта жанг энг катта пул эвазига бўлиб ўтиши керак. Агарда барча нарсамни нотаниш бўлган чет эллик билан жангга қўядиган бўлсам, демак менга ярим миллиард доллар берилса яхши бўларди.
Жавоб ‘йўқ’ бўлса, бу майдани узоқроқ тутинг. Энтони Жошуа бўлганда, текинга жанг қилган бўлардим, ҳозир эса йўқ», — дейди британиялик боксчи.
The Sun нашри Фьюри ушбу жангдан 150 миллион евро гонорар олмоқчи эканини хабар берганди.
Аввалроқ Фьюри ва Усик ўртасидаги жанг 17 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Тайсон Фьюри жорий йилнинг апрель ойида Диллиан Уайтга қарши жангдаги ғалабадан сўнг фаолиятини якунлаганини маълум қилганди. Бироқ Олександр Усик Энтони Жошуага қарши реванш жангида ҳам ғолиб бўлгач, у билан жанг қилиш учун рингга қайтишга тайёрлигини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)