Федерация кенгаши вице-спикери Константин Косачевнинг айтишича, агар кимдир Донецк ва Луганск халқ республикаларидан БМТ низомига риоя қилишни талаб қилса, аввало улар ташкилотга қабул қилиниши керак. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши қарори билан ташкилот низомига мувофиқ КХДР ва Эронга нисбатан киритилган санкция режимларига риоя қилади.
Шу билан биргаликда, вице-спикернинг сўзларига кўра, Россия БМТни четлаб ўтиб, унинг уставини бузган ҳолда жорий қилинган бошқа санкцияларни тан олмаслиги керак.
Россия ДХР ва ЛХРни суверен ҳамда халқаро миқёсда тан олинган давлатлар сифатида халқаро ишларда ўз манфаатлари ва халқаро мажбуриятларига мувофиқ ҳаракат қилиш ҳуқуқини тан олиши кераклигига ишончим комил» — дейди Косачев.Шунингдек, сенатор Россия республикаларнинг халқаро ташкилотга аъзо бўлиши учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)