Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йили учун Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синовлари 25 август куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Қайд этилишича, тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги очиқ майдонларда ташкил этилади.
Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга (рухсатномада кўрсатилган) белгиланган вақтдан кечикмасдан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда тест синовида иштирок этиш рухсатномаси билан келиши сўралади.
Аввалроқ Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)