Россияда ўтган бир кун ичида 40 010 киши коронавирусни юқтириб олди, деб ёзади «Коммерсантъ» COVID-19 га қарши кураш бўйича тезкор штабга таяниб. Бу бир кун аввалги рақамдан 6,3 фоизга кўпроқ ҳамда 14 мартдан буён эса максимал кўрсаткичдир.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари Москва (8259 киши), Санкт-Петербург (4399) ва Москва вилоятида (3093) қайд этилди.
Бир кунда касалланганларнинг 69 нафари вафот этди, бу бир кун аввалги кўрсаткичдан тўрттага кўп.
Август ойида «Роспотребнадзор» фуқароларнинг заиф қатламига ниқоб тақишни тавсия қилганди, шунингдек, касалланиш даражаси ҳар 100 минг аҳолига 50 та ҳолатдан ошадиган ҳудудларда ниқоб режимини қайтадан жорий қилишни маслаҳат берди. Бундай чоралар Татаристонда, Доғистонда, Тоғли Олтойда, Красноярск ўлкасида, Вологда ва Новосибирск вилоятларида қабул қилинди. Шифокорлар COVID-19 билан касалланиш даражаси ўтган қишдаги кўрсаткичларгача ошишини кутмоқда.
Мавзуга доир: Россияда COVID-чекловларнинг барчаси бекор қилинди
Изоҳ (0)