Россиядан автобус орқали пойтахтга қуролланган ҳолда келаётган киши Тошкент вилоятида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар бермоқда.
«Ғишткўприк» чегара божхона постига Санкт-Петербург—Тошкент автобусида йўловчи сифатида кириб келган фуқаронинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, йўловчининг қўл юклари орасида 1 дона «Винтовка Юнкер-3» номли пневматик қурол махсус идишда жойланган ўқлари ва 21 дона газ балонлари аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)