• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Фермерлар даромадининг барқарорлашуви: агросуғурта нима, унинг фойдали жиҳатлари, нега оммалашмаётгани ҳақида

    Бутун дунё аграрчилари суғурта хизматидан фойдаланади ва шу орқали ўз хўжалигини зарарлардан ҳимоя қилади. Бироқ бу хизмат фермерлар орасида бир қатор сабабларга кўра хали оммалашмаган.

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Ушбу соҳада фаолият юритувчи суғурта компанияларининг ўзи ҳам қишлоқ хўжалигини суғурталаш жараёнига истар-истамас аралашади. Бунинг бир қанча сабаблари бор.

    Аграр соҳа вакилларининг қишлоқ хўжалигини суғурталаш хизматларидан фойдаланишига нималар тўсқинлик қилаётганини «Ўзагросуғурта» қишлоқ хўжалигини суғурталаш бошқармаси бошлиғи Абдурашид Ваҳобов билан муҳокама қилинди.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги суғурта бозори қандай аҳволда?

    Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юқори хавф даражаси ўсимликшунослик ва чорвачиликда кузатилади. Бунда ишлаб чиқариш натижалари бевосита об-ҳаво ва иқлим шароитига боғлиқ ва улар корхоналар ҳамда қишлоқ аҳолисининг молиявий-иқтисодий ҳолатига таъсир қилади.

    Бу эса агросаноат ишлаб чиқаришига йирик сармояларни жалб қилишни қийинлаштирмоқда. Унда кафолатланган суғурта ҳимоясининг мавжудлиги жуда муҳим омил саналади.

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги суғуртаси соҳасида фаолият юритувчи компаниялар ички тартибда ишлаб чиқилган ва Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтмаган маҳаллий ҳужжатлар асосида фаолият юритмоқда.

    Қишлоқ хўжалигида суғурта соҳасини тартибга солувчи ягона асосий ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.

    Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари қандай хавф-хатарларга дуч келиши мумкин?

    Ишлаб чиқариш хатари. Бу айниқса, ўсимликшуносликда кенг тарқалган. Уни алоҳида экинларнинг ҳосилдорлик даражасига кўра баҳолаш мумкин.

    Ишлаб чиқариш хатари даражаси одатда статистик кўрсаткичлар билан ўлчанади ва ҳосилнинг ўртача белгисидан четланиш даражаси билан тавсифланади.

    Нарх ёки бозор хатари. Сўнгги ўн йилликда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари нархларнинг сезиларли ўзгариши билан боғлиқ вазиятга аста-секин мослашдилар. Шунга қарамай, нархларнинг ўзгариши қишлоқ хўжалигида жиддий хатар манбаи ҳисобланади.

    Институционал хатар. У иқтисодий сиёсатда, қишлоқ хўжалигини ҳуқуқий тартибга солишда, давлатнинг аграр сиёсатида ўзгаришлар юз берганда пайдо бўлади.

    Молиявий хатар. Корхонанинг капиталини шакллантириш ва тўплаш усули ҳамда молиялаштирилиши билан боғлиқ. Бу ҳолда хатар заём капитали бўйича кредит ставкаларининг ўзгариши, аксионер капиталининг ҳажми ва ликвидликнинг етарли эмаслиги билан боғлиқ.

    Шахсий хатар (инсон омили). Бунда корхонанинг хўжалик фаолиятига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган касаллик, хўжалик раҳбарининг меҳнат қилиш қобилиятини йўқотиши каби бахтсиз ҳодисаларнинг юзага келиш эҳтимоли назарда тутилади.

    Ушбу бешта асосий хавфга қўшимча равишда шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслик хатари, шунингдек, мулкий хавф каби турларни айтиб ўтиш мумкин.

    Маҳаллий аграр соҳа вакиллари учун агросуғуртанинг энг оммабоп тури қайси?

    Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаси юқори даражадаги хатарлар, табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар билан ажралиб туради. Қурғоқчилик, дўл ёғиши, тошқин келиши каби табиий офатлар жиддий йўқотишларга олиб келиши мумкин.

    Мамлакатда қишлоқ хўжалиги суғуртасининг энг оммабоп йўналиши – бу пахта хом ашёси ва ғалла экинлари ҳосилининг етишмаслиги хатаридан суғурта қилиш ҳисобланади. Суғурта мукофотларининг 90 фоизи ушбу турдаги хатарга тўғри келади.

    Ҳар йили қишлоқ хўжалиги экинларини ихтиёрий суғурта қилиш бўйича катта ҳажмдаги шартномалар тузилади. Аммо уларнинг атиги 10-15 фоизи кучга киради.

    Фермерларни суғурта қилишига нима тўсқинлик қилмоқда?

    Экинларни суғурталаш бўйича бериладиган сумманинг шартномада кўрсатилган суммадан 20 фоиздан ошмаслиги ҳолати кўп кузатилади. Бу эса табиий офатлардан етказилган зарарни қоплашда суғурта ролининг сезиларли даражада пасайишига олиб келади.

    Қишлоқ хўжалигини суғурталашнинг ўзига хос хусусияти мижозларнинг бутун мамлакат бўйлаб тарқалгани билан характерланади.

    Бу катта маъмурий ва ишлаб чиқариш харажатларига олиб келади, қамровнинг паст даражада экани эса суғурта мукофоти тизимида маъмурий харажатлар улушини минималлаштиришга тўсқинлик қилади.

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Суғурта компаниялари бу харажатларни суғуртанинг бошқа турларидан олинган даромадлар ҳисобига қоплашга мажбур. Бу суғуртачилар учун манфаатли эмас.

    Қишлоқ хўжалиги суғуртасида зарар етказиш эҳтимоли суғуртанинг бошқа тармоқларига қараганда бир неча баравар юқори.

    Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мавжуд бўлмаса, фермер хўжаликларининг ҳосилини 20-30 фоизини қоплашга олиб келиши мумкин.

    Бу ўз навбатида захиралар етишмаслиги сабабли суғурта компаниясининг банкрот бўлишига олиб келади. Кўпгина мамлакатларда табиий офатлар содир бўлганда қишлоқ хўжалигининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши таъминланади.

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳаси самарадорлигини ошириш учун ҳам фермерлар, ҳам суғуртачилар манфаатларини ҳимоя қилувчи оптимал суғурта модели зарур.

    Бошқа мамлакатларда қишлоқ хўжалиги соҳасида суғурта масаласи қандай ҳал қилинмоқда?

    Кўпгина мамлакатларда давлат сиёсати табиий офатлар содир бўлганда қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Бундай офатлар оқибатларини қоплаш схемалари компенсация маблағларини суғурта секторига йўналтиришни кўзда тутади.

    Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида суғурта инфратузилмасининг мавжуд бўлиши давлатнинг озиқ-овқат мустақиллигини таъминлаш бўйича стратегик сиёсатни қўллаб-қувватлайди.

    Бундан ташқари, суғурта ҳимоясининг мавжудлиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли лойиҳаларга маблағ жалб этилишини рағбатлантиради.

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Шунингдек, фермерларнинг табиий офатларга боғлиқлигини камайтиради, уларнинг даромадларини барқарорлаштиради, аҳоли бандлиги ва ижтимоий ҳимоясини таъминлайди.

    Мамлакатда қишлоқ хўжалигини суғурталашнинг қайси шакли энг мақбул ҳисобланади?

    Суғурта мукофотини субсидиялаш орқали давлат кўмагини амалга ошириш ҳалокатли йўқотишлар юз берганда иштирокчиларга тўғридан-тўғри давлат ёрдами кўрсатишдан кўра самаралироқ.

    Шу орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг даромадлари сақлаб қолинади.

    16.08.2022, 21:20   Изоҳ (0)   4875
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистон Россиянинг Евросиё тараққиёт банкидаги улушини сотиб олишдан манфаатдорлигини тасдиқлади

    16.08.2022, 20:21

    Европада газ нархи қандай қилиб рекорд даражага етди?

    16.08.2022, 20:16

    Қовун ва банан қимматлади, узум арзонлади: Ўзбекистон бозорларида август ойида нархлар қандай бўлмоқда?

    16.08.2022, 18:30

    Ҳамма гапираётган рецессия ўзи нима?

    16.08.2022, 17:10

    Буюк Британияда ишчилар етишмаслиги сабаб озиқ-овқатлар исроф бўлмоқда. Буни бартараф этиш учун Ўзбекистондан ҳам одамлар жалб қилинган

    16.08.2022, 14:07

    Европада электр энергияси нархи кескин ошди

    16.08.2022, 11:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда тупроқ қопламали йўлларни тўлиқ шағал қопламага ўтказиш бошланади

    Ўзбекистон | 20 июн, 16:01

    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

    Реклама | 20 июн, 15:00

    “Нетаньяху ҳокимиятда абадий қолиш учун Эронга қарши уришмоқда” — Билл Клинтон

    Дунё | 20 июн, 15:55

    Нетаньяху: “Эрон режимининг қулаши мақсад эмас, балки натижа бўлиши мумкин”

    Дунё | 20 июн, 15:45

    Ҳисорак сув омборидан Қаршигача ичимлик суви тармоғи тортилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 15:31

    Жонни Депп Жек Читтак қиёфасида болалар шифохонасига ташриф буюрди

    Лайфстайл | 20 июн, 15:15

    Лионель Месси Роналду ҳақида: “Биз дўст эмасмиз, аммо доим бир-биримизни ҳурмат қиламиз”

    Спорт | 20 июн, 15:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.