Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги Қизилқум давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқон тўқай мушуги (камишовий кот)ни болалари билан тасвирга олди.
Тўқай мушуги — мушуксимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон бўлиб, одатда Амударёнинг ўрта ва қуйи оқимларидаги тўқайзор ва сув ҳавзаларининг қирғоқбўйи зонасидаги чакалакзорларда яшайди.
Танасининг узунлиги 60-90 сантиметр, думи 21-30 сантиметр, вазни 8-12 кг.
Ташқи кўринишидан силовсинга ўхшаб кетади. Қушлар, кемирувчилар ва қуёнлар билан озиқланади.
Изоҳ (0)