Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юборган ишчиси вафот этди, дея хабар берди «Дарё» манбаси.
Қайд этилишича, Санобар Ҳайдарова бугун, 10 август куни соат 07:05 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида вафот этган.
Жорий йилнинг 2 август куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишчиси устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар берилган эди.
Кейинроқ бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётганини маълум қилди.
Шундан сўнг, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ушбу ҳолат билан боғлиқ қўшимча маълумотлар очиқланган эди.
Санобар Ҳайдарова 2 август кунидан бери Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали комбустиология бўлимида даволанаётган эди.
Мавзуга доир: Самарқандда фоҳиша аёл ёқиб юборилди
Изоҳ (0)