«Динамо» иккинчи давра олдидан ўз сафига легионер футболчини қўшиб олди.
«Навбаҳор» сафида ҳаракат қилган Элгужа Григалашвили самарқандликлар билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.
32 ёшли ярим ҳимоячи 2023 йил сўнгига қадар «Динамо» шарафини ҳимоя қилади.
«Динамо» Тбилиси тарбияланувчиси бўлмиш Элгужа бунга қадар «Динамо» Батуми, «Торпедо», «Қизилқум», «ОКМК» ва «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилган. Футболчи Суперлига 2022 йилги мавсум биринчи давраси «Навбаҳор» сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)