Республика тез тиббий ёрдам хизматига 28 июль куни Ўзбекистон бўйича 37 414 та чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шундан 26776 таси шошилинч кўрсатмалар, 9302 таси сурункали касалликлар, 306 таси туғуруқлар бўйича келган мурожаатлар ҳисобланади.
Чақирувлар натижасида 2518 нафар фуқаро ва 926 нафар бола шифохоналарга ётқизилган.
Кунлик чақириқларнинг энг кўпи Андижон (4494 та) ва Фарғона (4375 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь—июнь ойларида мамлакат бўйича тез ёрдамга жами 6 миллион 245 минг 280 та чақириқ келиб тушган. Шундан 570 минг 817 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинган.
Изоҳ (0)