Андижон вилояти Хўжаобод туманида тақиқланган дориларни сотиш билан шуғулланиб келган фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабар қилинишича, 25 июль куни вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган. Хўжаобод туманида яшовчи эркак Х.А.нинг ўзи яшаб турган маҳалла ҳудудида ёни кўздан кечирилганда қўлидаги сумкасида 14 дона «Тропикамид» кучли таъсир этувчи дори воситаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ ҳам Андижонда аёл 2800 дона кучли таъсир этувчи дори сақлаб юргани аниқланганди.
Изоҳ (0)