• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда иқтисодий ўсиш билан боғлиқ вазият қандай? Осиё тараққиёт банки таҳлили

    Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ривожланаётган Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари учун жорий йилда иқтисодий ўсиш прогнозини 4,6 фоизгача пасайтирди. Бу ҳақда «Дарё»га банк ҳисоботидан маълум бўлди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Мазкур прогноз ОТБ томонидан апрель ойида эълон қилинган 5,2 фоиз прогнози билан таққосланади. Банк озиқ-овқат ва ёқилғи нархларининг ошиши туфайли минтақа учун инфляция прогнозини ҳам оширди.

    ОТБнинг «Осиё ривожланиши истиқболлари»нинг (Asian Development Outlook) 2022 йилги нашрига қўшимчасида айтилишича, Осиё ва Тинч океани минтақасидаги ривожланаётган мамлакатлар COVID-19 пандемиясидан сўнг тикланишда давом этмоқда. 

    Бундан ташқари, ривожланаётган Осиёда COVID-19 га қарши эмлаш даражаси сезиларли даражада ошди.

     

    Ҳисоботда келтирилишича, Ўзбекистонда 60 фоизга яқин аҳоли ковидга қарши эмланган ва тахминан 46-48 фоиз аҳоли тўлиқ вакцина қабул қилган. 

    Тожикистонда эмланиш даражаси 65 фоизга яқин бўлса, Қозоғистонда — 61 фоиз. Қирғизистонда бу кўрсаткич жуда паст сақланиб қолмоқда — 25 фоиз.

    Кўпгина давлатлар томонидан чекловларнинг юмшатилиши иқтисодий фаолликнинг ошишига олиб келмоқда. 

    Бироқ, COVID-19 билан боғлиқ янги чекловларнинг ўрнатилиши ва заиф глобал талаб туфайли минтақанинг энг йирик иқтисодиёти бўлган Хитойда ўсиш секинлашди.

    Украинадаги уруш оқибатлари инфляция босимини кучайтирди ва бу ўз навбатида бутун дунё бўйлаб марказий банкларни фоиз ставкаларини оширишга мажбур қилаётганлиги сабабли ўсишни тўхтатиб қўйди, — деди банк бош иқтисодчиси Алберт Парк. 

    Ривожланаётган Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатларидаги инфляция бу йил олдинги 3,7 фоиз прогнозга нисбатан 4,2 фоизга тезлашиши кутилмоқда. 

    Бироқ, умуман олганда, минтақада инфляция босими ҳали ҳам дунёнинг бошқа жойларига қараганда паст.

    ОТБ минтақа учун 2023 йил иқтисодий ўсиш прогнозини 5,3 фоиздан 5,2 фоизга туширди ва инфляция прогнозини ўз навбатида 3,1 фоиздан 3,5 фоизга оширди.

    Баъзи ҳудудлар учун ўсиш прогнозлари оширилди. Жануби-Шарқий Осиё учун прогноз COVID-19 чекловларининг енгиллаштирилиши натижасида ички талабнинг ошиши сабабли бу йил 4,9 фоиздан 5 фоизга оширилди.

    Кавказ ва Марказий Осиё бўйича прогноз 3,6 фоиздан 3,8 фоизга оширилди, чунки ушбу ҳудуддаги баъзи давлатлар Россиянинг Украинага бостириб киришининг иқтисодий оқибатларини кутилганидан кўра яхшироқ енгиб ўтди. 

    Фото: Asiaн девелопмент банк

    Фото: Asiaн девелопмент банк

    2021 йилдан 2022 йилнинг 14 июлигача бўлган давр учун Ўзбекистонда асосий ставка 2 фоизга кўтарилган. 21 июль куни эса Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга пасайтириб, 15 фоиз этиб белгилади.

    ОТБ ҳисоботида келтирилишича, Қозоғистонда асосий ставка 2021 йилда ҳам оширилган. Жорий йилда эса бу кўрсаткич яна ҳам тезлашди. Йил бошидан бери асосий ставка Қозоғистонда 4,25 фоизга кўтарилган. 

    Фото: Asiaн девелопмент банк

    Фото: Asiaн девелопмент банк

    2022 йилда аксарият валюталар АҚШ долларига нисбатан қадрсизланди. Ўзбекистонда сўмнинг долларга нисбатан йил бошидан бери қадрсизланиши 1,2 фоизга тенг бўлди. 

    Тинч океанида Фижига туризмнинг тикланиши сабабли субрегионнинг ўсиш прогнози 3,9 фоиздан 4,7 фоизга яхшилади.

    ОТБ ўта қашшоқликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириб, ривожланган, кенг қамровли ва барқарор Осиё ва Тинч океани минтақасига эришишга интилади. 

    Банк 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 68 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 49 таси минтақада жойлашган.

    25.07.2022, 13:27   Изоҳ (0)   8018
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ахборот-коммуникация технологиялари Ўзбекистонда аҳоли даромадини қанчага оширади?

    24.07.2022, 07:30

    Глобал ун савдоси: Ўзбекистонда ун импортининг камайиши, бошқа мамлакатлардаги вазият ҳақида прогноз

    23.07.2022, 17:15

    Украина омборлардан 20 миллион тонна ғалла экспорт қилишга тайёрлигини маълум қилди

    23.07.2022, 08:08

    Дунё аҳолиси хавфли даражадаги юқори ҳароратга дучор бўлмоқда — The Economist

    22.07.2022, 21:11

    Жаҳон бозорида нефть нархи тушаётганининг сабаблари маълум бўлди

    22.07.2022, 20:22

    Хитой Россия нефти учун Ҳиндистон билан рақобатлашади — Bloomberg

    22.07.2022, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.