«Барселона» футболчиси Френки де Йонгнинг «Манчестер Юнайтед»га трансфери амалга ошмаслиги мумкин.
25 ёшли ярим ҳимоячининг агентлари Каталония клуби раҳбариятига мижозининг жамоани тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилган.
Шунингдек, нидерландиялик футболчи ҳам, унинг вакиллари ҳам маошни қисқартириш масаласини муҳокама қилмоқчи эмас.
Шу туфайли ҳозирда Фрэнкининг трансфери бўйича музокаралар тўхтатилган.
Аввалроқ манкунианликлар нидерландияликни 85 миллион еврога трансфер қилиш борасида «Барселона» билан келишувга эришгани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)