«Пахтакор» футбол клуби бош мураббий Славче Войнескини истеъфога чиқарди.
Тошкент клуби матбуот хизматининг ёзишича, шимолий македониялик мутахассис билан «Пахтакор» ўртасидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинган. Янги бош мураббий номи тез кунларда маълум қилиниши қўшимча қилинган.
47 ёшли мутахассиснинг «шерлар» билан шартномаси 2022 йил охирига қадар мўлжалланганди. Шунингдек, битим томонларнинг хоҳиши билан мавсум давомида узайтирилиши мумкин бўлган. Войнескининг олдига «Пахтакор» билан ички мусобақаларда ғолибликка эришиш вазифаси қўйилгани айтилганди.
Қайд этиш керак, «Пахтакор» Войнески мураббийлигида ОЧЛда гуруҳ босқичида қолиб кетди. Суперлигада эса 12 ўйиндан сўнг 23 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Аввалроқ клуб спорт директори Жаъфар Ирисметов ҳамда техник директор Собир Ҳодиев жамоа билан хайрлашганди. Уларнинг ўрнига Максим Шацких иш бошлаган.
Изоҳ (0)