Аввалроқ Тошкент вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон топшириш маркази очилгани ҳақида хабар берилганди.
Комил Алламжонов «Alter Ego»га берган интервьюсида ушбу марказни яратишга 2,5 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бундай марказларни яратиш қиймати уларнинг ҳажмига боғлиқ. Масалан, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарёда ҳам йирик марказлар ташкил этиш режалаштирилган.
Бошқа ҳудудларда марказлар кичикроқ бўлади ва мос равишда харажатлар ҳам камроқ бўлади, — дея тушунтирди Алламжонов.
Унинг қўшимча қилишича, бундай марказларнинг ўзига хос жиҳати имтиҳон топширишда инсон омилининг йўқлигидир — фақат билимга эга бўлганларгина улардан муваффақиятли ўтишлари мумкин.
Мавзуга доир:
- Тошкент имтиҳон маркази нархларни 50 фоизга оширди. Бунга валюта курсининг кескин ўзгариши сабаб қилиб кўрсатилган
- Комил Алламжонов ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тизими устидан жамоатчилик назорати нима учун муҳимлигини тушунтириб берди (видео)
- «Бу монополия эмас». Комил Алламжонов Ягона имтиҳон маркази ўзига тегишли эканини маълум қилди
Изоҳ (0)