Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга ҳарбий суд ҳукми билан Миробод тумани МИБ томонидан жойлаштирилган. 2006-2015 йилларда қурилган 2 қаватли уй 8 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,17 гектар. Бинонинг майдони — 1021 квадрат метр. Ҳовлида газ, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 17,3 млрд сўм. Аризалар 5 июль 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Лот изоҳида ёзилишича, уйнинг 80 квадрат метри кадастр ҳужжатига киритилмай қўшиб олинган.
Аввалроқ Фарғонадаги кўп қаватли гипермаркет 23,2 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)