Ўзбекистон газ экспортидан бутунлай воз кечиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси Беҳзод Норматовнинг сўзларига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Эҳтимол, яқин келажакда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган газнинг ҳаммаси Ўзбекистонда қолар, чунки кимё заводлари кенгаймоқда, ички иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш керак, — дейди Норматов экспортнинг тўхташи 2025—2026 йилларга бориб содир бўлиши мумкинлигини таъкидлаб.
Айни пайтда Ўзбекистонда қазиб олинаётган газнинг қарийб 10 фоизи Хитойга экспорт қилинмоқда.
Норматовнинг сўзларига кўра, бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ойдан ойга ўзгариб туради. Одатда экспорт қилинадиган газ ҳажми қишда камаяди, ёзда эса кўпаяди.
Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритувчи компаниялар бор, уларнинг олдида бизда маълум мажбуриятлар мавжуд, — деди «Ўзтрансгаз» раҳбари.
Аввалроқ «Ўзтрансгаз» йил бошидан бери 750 млрд сўм зарар кўргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)