• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ургутда йўл муаммоси: аҳоли мурожаати нега йиллар мобайнида эътиборсиз қолмоқда?

    Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги «Гулобод» ва «Қайроқли» маҳаллаларида йиллар давомида ҳал этилмай келаётган йўл муаммоси мавжуд. Мазкур маҳаллаларда яшовчи аҳолидан маҳаллани туман маркази ҳамда шаҳар билан боғловчи ички йўлларнинг таъмирталаблиги, йилнинг қиш ва баҳор ойларида транспорт қатновида муаммолар бўлаётганлиги ҳақида мутасадди ташкилотларга кўплаб мурожаатлар тушган. Энг ачинарлиси, фуқаролар томонидан туман ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилинган бўлса-да, муаммо шу вақтгача ҳал этилмаяпти.

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев аҳоли билан учрашиб, уларни қийнаётган йўл муаммоси ҳақидаги фикрларини эшитди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бу кўчалардан юриб бўлмайди, аҳволини кўряпсизлар. Икки-уч йилдан буён аҳвол шу. Мурожаат қиляпмиз. Аммо натижа йўқ. Туман марказидан бор-йўғи 3 километр узоқликдаги йўлдан ёмғир кунлари юриб бўлмайди», — дейди Сами Муҳаммадиёров.

    Шу маҳаллада яшовчи Муҳиддин Қобиловнинг айтишича, туман марказидан кириб келувчи Ислом Каримов кўчаси ҳам кавлаб ташланган. Йўлни ямаш учун кавлаб ташланган чуқурлар тўлдирилмаган. 2019 йилдан бери йўлларда ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

    Йиллар давомида мурожаати ҳал бўлмаётган фуқароларнинг ҳокимиятга бўлган ишончи йўқолган. Маҳалла аҳли ҳашар қилиб йўлга тош тўккан. Аҳолининг айтишича, уларнинг қилаётган ишларини кимдир расмга олиб, қаергадир мақтанган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Йўлларимиз тухум коробкасига ўхшаб қолган. Ҳоким вакиллари ҳар доим келиб, қоп-қоп ваъдани бериб кетишади, аммо натижа йўқ. Ургут туман ҳокими келиб, бизга 15 кун ичида асфальт қилишга ҳаракат қиламиз, деб айтиб кетган эди. У ваъдани берганига ҳам икки ой бўляпти. Икки йил олдин ўзимиз ташаббус кўрсатиб, ҳашар йўли билан 150 машина тош тўккан эдик. Келиб бизларнинг ишимизни расмга олиб кетишди. Қаергадир уни кўрсатиб, мақтанган бўлиши мумкин, бизлар буни билмаймиз. Лекин натижа йўқ. Келади, халқни алдаб ваъдани беради. Яна аҳвол шу. Президентимиз ҳам ‘Обод маҳалла’ ҳақида гапиряпти. Ҳамма жойда ўзгариш бўляпти. Бизда ҳеч натижа бўлмаяпти», — дейди Шерзод Ҳалилов.

    Фуқароларнинг айтишича, йўлларни таъмирлаш 2022 йилги дастурга киритилган. Хўш, йилнинг ярми ҳам ўтиб бораётган бўлса, бу йўллар қачон таъмирланади?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Менга 2022 йилда дастурга қўйилган, деган гапни айтди. Аммо мен тумандагиларга ишонмасдан, вилоятга чиққан эдим, улар ҳақиқатан дастурга кирганлигини исботловчи ҳужжатни беришди. Келиб, мактаб йўли ва ички йўлни ўлчаб, дастурга кирган, деб кетишди. Давлат дастури бўлганидан кейин пулни ажратиш керак. Лойиҳа билан қилиш керак. Халқнинг эътирози — йўлни қилиб бермаганлигида», — дейди Шарофбой Аҳмедов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бу масала бўйича туман ҳокимига мурожаат қилдик. Лекин ҳеч қандай ўзгариш йўқ. 2022 йилнинг 7 апрель куни сайёр қабулга кириб, туман ҳокими Ботир Жабборов билан суҳбатлашдим. Туман ҳокими бизнинг йўлимиз ҳали лойиҳада йўқ, деди. Мен бундан хафа бўлдим. Ҳоким кўчага тош тўкиб беришни ваъда қилди, лекин асфальт қилиб беролмайман, деди. Аммо ҳали ҳам жавоб йўқ. Бизда иккита мактаб бор: бошланғич синф ва катталар. Мурғак болалар мактабга боргунча устлари шалаббо бўлиб боришади», — дейди Дилором Жолматова.

    Биз билан суҳбатда бўлган Ургут туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Шоҳрух Алиқуловнинг таъкидлашича, «Гулобод» ва «Қайроқли» маҳаллаларидан ўтувчи 2 километр йўл йил охиригача жорий таъмирланади.

    «‘Гулобод’ ва ‘Қайроқли’ маҳаллалари ҳудудидан ўтган йўлнинг 2 километр қисми туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тўлиқ йил якунига қадар жорий таъмирланиб, фойдаланишга топширилади. Ислом Каримов кўчаси жорий таъмирга тушиб, автойўл томонидан таъмирланмоқда. Бугунги кунда биринчи чорак якуни ва иккинчи чоракнинг икки ойида 22 та оғир маҳалла ҳудудларининг қарийб 160 километрга яқин лой кўчалари тош кўчага айлантирилди. Туманимизда 2021 йилда қарийб 110 километрга яқин йўллар асфальт қилиниб, 180 километрдан ортиқ лой кўчаларга тошлар ташланган», — дейди туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Шоҳрух Алиқулов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Туман аҳли «Йўлларимиз қачон йўлга ўхшайди, бизда ҳам қачон ободончилиг-у ўзгаришлар бўлади?» дейишмоқда. Туман ҳокими ўринбосари Шоҳрух Алиқуловнинг таъкидлашича, Ургут тумани «Ўрамас» маҳалласида туман автомобиль йўлларига қарашли янги асфальт ишлаб чиқарувчи завод қурилган. Унинг тўлиқ ишга туширилиши тез орада йўл муаммосини бартараф этади.

    Йиллар мобайнида аҳоли мурожаати нега эътиборсиз қолиб келмоқда? Наҳотки бу йўллар шу вақт давомида бирор маротаба ҳам давлат дастурига киритилмаган бўлса?! Агар киритилган бўлса, унда нега ҳеч қандай иш қилинмаган?! Қачондир бунга кимдир жавоб берадими ёки ёпиғлиқ қозон ёпиғлиқ ҳолида қолиб кетаверадими?

    22.06.2022, 13:42   Изоҳ (0)   7902
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди? Рўйхат

    22.06.2022, 13:04

    Тошкентнинг иккита тумани 23 июнь куни 13 соатга электр таъминотидан узилади

    22.06.2022, 12:46

    Тошкентдаги Evos кафеларининг бирида ёнғин чиқди (видео)

    22.06.2022, 12:34

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Хоразмга борди (фото)

    22.06.2022, 12:18

    «Ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз». Масъуллар Тўпаланг сув омборидаги ҳолат юзасидан воқеа жойида маълумот берди

    22.06.2022, 12:08

    «Ўзгидромет» 23 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    22.06.2022, 11:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.