Ижтимоий тармоқларда Андижонда вояга етмаган икки бола қасддан ўлдирилиб, ўзи яшаётган хонадонга кўмилгани ҳақида хабар тарқалди. Андижон вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Аниқланишича, Андижон шаҳар Зафар кўчаси 4-уйда яшаб келган вояга етмаган С.Ў. ва Р.Ў.нинг жасади яшаш хонадонидан қотиллик аломатлари билан топилган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан ўтказилмоқда.
Тергов ҳаракатлари шахсан вилоят прокурори томонидан назоратга олинган.
Изоҳ (0)