Фарғона вилояти Фурқат туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаб келаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, 6 июнь куни туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида «Эшон» қишлоғида яшовчи М.Г. исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон томорқасида 125 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда 2 кило опийни 30 минг долларга сотишга уринган Тожикистон фуқароси қўлга олингани, Сурхондарёда 20 кило опийни 140 минг долларга сотишга уринган шахс ушлангани, Ўзбекистонда Тожикистондан келтирган гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Самарқандда Тожикистондан ичига гиёҳванд модда яшириб олиб ўтилган пропан газ баллони портлади
- Сурхондарёда яшаш хонадонларида каннабис ва кўкнори етиштириб келган шахслар аниқланди
- Андижонда 1 кило гашишни 9 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
- Сирдарёда хонадондан 13 килодан ортиқ марихуана топилди
Изоҳ (0)