Тошкент шаҳридаги ТҲАЙда йўл қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли Compass савдо мажмуаси ва «Қўйлиқ» деҳқон бозори оралиғидаги ерости ўтиш йўли вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, бу вақт давомида пиёдалар ТҲАЙдаги 9 қаватли уй ва «Қўйлиқ» кийим бозори оралиғида жойлашган ерости пиёдалар ўтиш йўлидан фойдаланиши мумкин бўлади.
«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентда 12 июнь куни баъзи кўчаларда ҳаракатланиш чекланиши, Тошкентдаги Oazis мажмуаси олдидаги бекат вақтинча Чилонзор метроси томонга сурилиши ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)