• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Молия

    Жаҳон банки Ўзбекистонда ўрмонларни тиклаш учун 142 млн долларлик кредит ажратади

    Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга 142 млн долларлик имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда «Дарё»га Жаҳон банки ҳисоботидан маълум бўлди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ушбу маблағлар мамлакатнинг турли ҳудудларида ландшафтлар барқарорлигини ошириш ва ўрмонларни қайта тиклашга, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро табиий зоналарни тиклаш ҳамкорлигини ривожлантирувчи лойиҳани молиялаштиришга йўналтирилади.

    Лойиҳанинг мақсади чўлланиш ва ер деградациясининг олдини олиш, шунингдек, иқлим ўзгариши оқибатларига тайёрлигини кўтариш орқали ландшафтларнинг барқарорлигини оширишдан иборат.

    Лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) Ўзбекистон ҳукуматига паст фоиз ставкасида, қайтариш муддати 30 йил, шундан беш йили имтиёзли давр бўлган кредит тақдим этади.

    Trast фондлар томонидан қўшимча молиялаштириш ажратилади: Корея-Жаҳон банки ҳамкорлик фонди (3 млн доллар) ва Барқарор ва чидамли ландшафтлар учун глобал ҳамкорлик (8 млн доллар).

     

    Ўзбекистон – ўрмонлари кам бўлган мамлакат. Ҳисобларга кўра, улар 3,68 млн гектарни эгаллайди, бу мамлакатдаги барча ер майдонларининг 8,6 фоизига тўғри келади.

    Сўнгги 30 йил ичида ўрмонлар майдони чорвачиликнинг назоратсиз ривожланиши, турли соҳаларда фойдаланиш учун ёғочга бўлган талабнинг ортиши ва энергия манбалари жуда тақчил бўлган қишлоқ жойларида ёқилғи сифатида ишлатилиши, шунингдек, ўрмон ҳудудлари ҳисобидан суғориладиган деҳқончиликни кенгайтирилиши ҳисобига камайди.

    Ўрмонлар деградациясига сабаб бўлган яна бир омил иқлим ўзгариши бўлиб, бу ёнғинларнинг кўпайишига, зараркунандалар ҳужумига ва ўрмонларда дарахтлар касалликларининг ошишига олиб келди.

    Дастурнинг устувор йўналишларидан бири мамлакатнинг экологик барқарорлигини ошириш ҳамда иқлим ўзгаришининг иқтисодиётга ва одамларнинг турмуш тарзига таъсир кўрсатадиган оқибатларига жавоб чораларини кўришга тайёр бўлишдир.

    Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган янги лойиҳа ҳукуматга 2020 йил октябрь ойида қабул қилинган 2030 йилгача Ўзбекистон ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш концепцияси қоидаларини амалга оширишда ёрдам беради, – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

    Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси лойиҳани, жумладан қуйидаги тадбирларни амалга ошириш учун жавобгардир:

    — Ўзбекистонда ўрмон плантациялари бўйича биринчи ягона маълумотлар базасини, шунингдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг замонавий ва самарали ташкилотга айлантириш имконини берадиган ахборот-коммуникация платформасини яратишга кўмаклашиш.

    — Мамлакатнинг турли минтақаларида деградацияга учраган ерларни тиклаш мақсадида ҳамда дарахтлардан кенг фойдаланган ҳолда тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, ушбу фаолият доирасида маҳаллий аҳолининг қисқа муддатли бандлигини таъминлаш.

    — Табиий ресурслардан самаралироқ фойдаланадиган кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш учун фермерларга молиявий ва ўқув хизматларини кўрсатиш.

    — Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва ўрмон қўриқхоналарини янада самарали бошқаришга, шунингдек, улар негизида барқарор экотуризмни ривожлантиришга кўмаклашиш. Лойиҳа доирасида ушбу мақсадлар учун уларнинг ҳудудларида зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ишлар молиялаштирилади.

    Бугунги кунда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги дастури ташкилотнинг Туркиядан кейин Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик амалиётидир. У умумий қиймати қарийб 5,4 млрд АҚШ доллари бўлган 29 та лойиҳадан иборат.

    Аввалроқ Чирчиқда 80 гектар ҳудудда ўрмон типидаги истироҳат боғи ва дам олиш маскани барпо этилиши ҳақида хабар берилганди.

    09.06.2022, 20:45   Изоҳ (0)   9453
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар ҳажми кескин ўсди. Марказий банк изоҳ берди

    09.06.2022, 18:04

    Марказий банк Ўзбекистонда доллар курси билан боғлиқ вазиятни тушунтирди

    09.06.2022, 17:11

    Ўзбекистон иқтисодиёти салбий тўлқинларни ортда қолдирди — Марказий банк

    09.06.2022, 15:43

    Марказий банк ставкани 16 фоизгача пасайтирди. Бу нимани англатади ва энди Ўзбекистонда нима ўзгаради?

    09.06.2022, 13:26

    Турк лираси қулашда давом этмоқда — йил бошидан бери 22 фоизга ўз қийматини йўқотди

    08.06.2022, 22:16

    Ўзбекистонда ипотека кредитларининг аксарияти 31-50 ёшдаги мижозларга берилган

    08.06.2022, 19:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.