• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Рус тилидаги каналга эҳтиёж бор». «Дунё бўйлаб» телеканалининг руслаштирилиши ҳақидаги мақолага муносабат билдирилди

    «Дарё»да «Дунё бўйлаб» телеканалининг руслаштирилиши ҳақидаги мақола эълон қилингач, мазкур ҳолат жамоатчиликни қизиқтирди ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Мазкур воқеага Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори Нозима Муратова биринчилардан бўлиб муносабат билдирди.

    Нозима Муратова.

    Нозима Муратова.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «‘Дунё бўйлаб’ канали эфирини рус тилида ташкил этиш масаласида икки хил позиция бор. Бугун бутун дунёда одамларнинг ёлғон ахборот таъсирига тушиб қолиши масаласи энг оғриқли масалалардан бири экани тан олинган. Ва айнан нотўғри тарғибот орқали оммани бошқариш ҳолати кузатилаётганини ҳам инкор этиб бўлмайди», — дейди Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори Нозима Муратова.

    Университет проректорининг айтишича, аввалроқ интернет журналистикани ривожлантириш учун ўзбек тилида материаллар беришга эътибор кучайиши кераклиги хусусида кўп гапирилган.

    «Аввалроқ интернет журналистикаси ривожи учун ахборотлар ўзбек тилида бўлиши керак дегандик, бугунги кунга келиб дунё тилларида ахборот етказишда оқсоқлик борлиги сезилиб қолди. Балки ‘Дунё бўйлаб’ каналининг янги концепцияси бунга туртки бўлар», — дейди проректор «Дарё» билан суҳбатда.

    Нозима Муратовага кўра, бугун Ўзбекистон халқида рус тилида ахборот берувчи каналга эҳтиёж бор.

    Нозима Муратова.

    Нозима Муратова.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Бугун дунё халқлари Ўзбекистон ҳақида дунё тилларидан бири орқали ахборот олиши керак. Ва бу шарт. Тўғри, ўзбек тилидаги ахборотлар дунё тиллари орқали таржима қилиниб, хорижликларга ҳам етказиляпти. Аммо улар ҳақиқий ҳолатни қай даражада томошабинга етказяпти ва буни қай даражада уддаламоқда. Шунингдек, айнан томошабин учун қайси жиҳатлар ва қайси гапларни таржима қиляпти? Нега энди биз дунё тилларидан бирида хорижликларга ахборот етказиш имконимиз бўла туриб, бундан фойдаланмаслигимиз керак?», — дейди суҳбатдош.

    Нозима Муратованинг айтишича, дунё халқлари дунё тиллари, нафақат рус тилида, балки инглиз тилида ҳам ўзбекистонликлар ҳақида, Ўзбекистон туризми ҳақида кўрсатувлар кўриши керак. Ва бу айнан ўзбек туризмининг ривожланишига туртки беради.

    Суҳбатдош «Дунё бўйлаб» канали ижодкорларининг томошабинни йўқотиб қўямиз деган қўрқуви асосли эканини таъкидлаб, журналистларнинг ўз ишини давом эттириши учун имконият яратиб берилиши керак демоқда.

    «Журналистлар мисқоллаб йиғган аудиториясини бир қарор билан йўққа чиқариш ҳам хато. Балки, МТРК раҳбарияти бу ҳақда бош қотираётгандир», — дейди Нозима Муратова.

    Журналистларни тайёрловчи даргоҳ вакили ўзбек томошабинлари туризмга алоқадор кўрсатувларни ўзбекча талқинда кўришга ҳақли эканини таъкидлаб, бу имконият бошқа каналлар имконияти орқали ҳал этилиши керак деган фикрни илгари сурмоқда.

    «Биз юзага келган вазиятни имконият деб қабул қилиб, юзага келаётган ҳолатларни бошқа имкониятларимиз орқали ҳал этишга уринсак, бу янгилик бизга имконият бўлади. Бунга муаммо сифатида қарасак, албатта бу бизга ечими йўқ муаммо бўлиб қолади», — дейди Нозима Муратова.

    Нозима Муратова.

    Нозима Муратова.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири лавозимига тайинланган Собир Шукуров «Дарё»нинг мазкур масаладаги саволларига ҳозирча жавоб беролмаслигини, эндигина лавозимига киришганини маълум қилди.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    24.05.2022, 21:56   Изоҳ (0)   19913
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада маст фуқаро шишадошини пичоқлаб ўлдирди

    24.05.2022, 21:32

    Бухорода ИИБ ходими каналда чўкаётган 87 ёшли фуқарони қутқариб қолди

    24.05.2022, 21:08

    Тошкентда суғурта полисларидан тушган 725 млн сўмни ўзлаштирган суғурта компанияси собиқ директори ва агенти ушланди

    24.05.2022, 20:31

    «Қизим шифокорлар хатоси сабаб фарзанд кўролмайдиган бўлиб қолди». Самарқандлик ота шифокорларни масъулиятсизликда айбламоқда

    24.05.2022, 20:08

    Самарқандда ЙПХ ходими қоидабузар ҳайдовчини электрошокер ёрдамида қўрқитишга уринди (видео)

    24.05.2022, 19:54

    «Бургалик» дам олиш оромгоҳи аукционга қўйилди

    24.05.2022, 19:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг олтин захираси қиймати рекорд даражада ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 12:38

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    АҚШда аҳолини рўйхатда олишда ноқонуний мигрантлар ҳисобга олинмайди

    Дунё | 8 август, 12:22

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.