АҚШ президенти Жо Байден Американинг Тайванга нисбатан позицияси ўзгаришсиз қолганини айтди. Бундай баёнот билан Байден Токиодаги Quad (хавфсизлик бўйича тўрт томонлама мулоқот; АҚШ, Япония, Австралия ва Ҳиндистонни ўз ичига олади) саммитида чиқиш қилди, деб ёзади Meduza.
Бир кун аввал Байден агар Хитой ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Тайванни куч билан эгаллаб олишга уринса, АҚШ қурол қўллашга тайёр бўлишини маълум қилганди.
Хитой ҳукумати Байденнинг бу гапи учун АҚШга норозилик билдирган, Тайван мавзуси эса Украинадаги уруш билан бир қаторда Quad саммитидаги асосий мавзулардан бирига айланганди.
АҚШ икки томонлама келишувлар бўйича Тайваннинг ҳимоясини таъминлаши керак, аммо узоқ вақтдан буён оролга нисбатан «стратегик муҳмаллик» сиёсатига амал қилиб келмоқда, Байденнинг куч ишлатиш ҳақидаги баёноти эса унга зиддир.
АҚШ президенти сўнгги вақтларда бир неча марта шов-шувли баёнотлар бериб, кейин унинг ўзи ёки маъмурияти вакиллари изоҳ беришига тўғри келган. Хусусан, Байден Украинада тинч аҳолининг ўлдирилишини геноцид деб аташини айтган, аммо ҳодисага ҳуқуқий нуқтаи назардан айнан шундай баҳо бериш юзасидан қарор халқаро даражадаги ҳуқуқшунослар томонидан қабул қилиниши керак, деб аниқлик киритди.
Мавзуга доир:
- Хитой АҚШнинг «нотўғри сигналлари»га жавобан Тайван яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда
- «Тайван Украинанинг ҳаракатлар тактикасини эътиборга олиши лозим» — АҚШ қўмондонлар штаби қўмитаси раҳбари
- Тайван Мудофаа вазирлиги Хитой ҳарбий ҳаво кучларининг 13 та самолёти оролга юборилганини хабар қилди
- Хитой АҚШдан Тайванга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди
Изоҳ (0)