• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити қандай бўлмоқда?

    Ўзбекистонлик тадбиркорлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишбилармонлик муҳитини ижобий баҳолади. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Жорий йилнинг апрель ойида қишлоқ хўжалигида ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи бўйича сезиларли ўсиш қайд этилди. Кўрсаткич март ойига нисбатан 10 пунктга ошди. 

    Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида бизнеснинг ҳозирги кутиш кўрсаткичининг энг сезиларли ўсиши 11 пункт бўлди. Қишлоқ хўжалиги сектори хавф-хатар ва шокларга нисбатан энг барқарор характерга эга бўлиб, ҳукумат томонидан соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар унинг самарадорлигини оширади.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги корхоналар ўртасида навбатдаги сўровномани ўтказди. Апрель ойида икки йўналиш бўйича ўтказилган сўровда 1000 дан ортиқ корхона иштирок этди.

    Жорий йилнинг март ойи билан таққослаганда, ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи ўзгаришсиз қолди ва 54 пунктни ташкил этди. Бу мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини ижобий деб баҳолайди.

    Тармоқлар контекстида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи қуйидаги бўлди:

    • қишлоқ хўжалигида — 61 пункт;
    • хизмат кўрсатишда — 55 пункт (2022 йил март ойида – 59 пункт); 
    • қурилиш соҳасида — 51 пункт (2022 йил март ойида – 56 пункт);  
    • саноатда – 48 пункт (2022 йил март ойида – 50 пункт). 
    Ишбилармонлик муҳитининг жорий ҳолат кўрсаткичи 33 пунктни ташкил этди, бу тадбиркорларнинг ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатига нисбатан ижобий кайфиятини тавсифлайди. 

    Ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини яхши деб қайд этган респондентларнинг улуши 33 фоизни ташкил этди. Сўнгги 3 ой ичида бизнеснинг ҳолати қандай ўзгарганлиги ҳақидаги саволга, тадбиркорларнинг 32 фоизи – яхшиланди, 51 фоизи – ўзгармади ва 17 фоизи – ёмонлашди деб жавоб берди.

    41 фоиз корхоналарда товар ва хизматларга бўлган талаб яхшиланди, ходимлар сони эса 23 фоиз корхоналарда ошди.

    Қишлоқ хўжалигидаги ҳозирги ҳолат кўрсаткичи 43 пунктни, хизмат кўрсатишда – 34 пунктни, саноатда – 20 пунктни ва қурилишда – 34 пунктни ташкил этди.

    Бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи 78 пунктни ташкил этди, бу эса тадбиркорларнинг келгуси 3 ой давомида бизнесни ривожлантириш истиқболлари ҳақидаги умидларини оптимистик деб акс эттиради.

    Тадбиркорларнинг 81 фоизи ўзларининг бизнес истиқболлари яхшиланишига ишонишади. 73 фоиз корхоналарда товар ва хизматларга бўлган талаб яхшиланиши, респондентларнинг 65 фоизи ишчилар сонининг кўпайишини кутмоқда.

    Тадбиркорларнинг 35 фоизи товар ва хизматлар нархи кейинги 3 ой ичида ўзгармайди деб ишонади, 30 фоиз респондентлар нархлар кўтарилишини, 28 фоизи ўз товар ва хизматлар нархи яқин келажакда қандай ўзгаришини билишмайди ва 6 фоизи нархлар пасаяди деб тахмин қилишмоқда.

    Тармоқлар кесимида ишбилармонлик фаолиятининг истиқболларини кутиш кўрсаткичи: қишлоқ хўжалиги – 80 балл, саноат – 79 балл, қурилиш – 70 балл ва хизматлар – 77 балл.

    Умуман олганда, мавжуд вазият ва истиқболдаги кутилмалар ўртасидаги боғлиқлик шуни англатадики, тадбиркорлик субъэктларининг тахминларига кўра, иқтисодиётни ижобий ривожлантириш тенденцияси кейинги 3 ой ҳам давом этади.

    Сўровда иштирок этган тадбиркорлар орасида 37 фоиз тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини таъкидлади.

    17.05.2022, 23:10   Изоҳ (0)   13314
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бекободда йўл таъмирлаш учун ажратилган 738 тонна маҳсулотни қарийб 1 млрд сўмга сотиб юборган мансабдорлар ушланди

    17.05.2022, 22:33

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан иш очди

    17.05.2022, 21:32

    VК ва USM Telecom’нинг собиқ раҳбари Ўзбекистоннинг IT-лойиҳаларига сармоя киритишга қарор қилди

    17.05.2022, 21:08

    Канн кинофестивалида Ўзбекистон Миллий павильони очилди

    17.05.2022, 20:49

    Ўзбекистонда 1 июндан тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари оширилади

    17.05.2022, 20:27

    Ўзбекистоннинг йил бошидан бери иқтисодий ҳолати маълум бўлди

    17.05.2022, 20:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.