12 май куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида Gentra автомобили ҳали 7 ёшга ҳам тўлмаган болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Эълон қилинган кадрлардан кўриш мумкинки, бола йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган вақтда Gentra ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.
«Шу куни икки фарзандимни мактабга олиб кетаётгандим. Салонда қизим бўлгани сабаб тезлигим юқори эмас эди. Кейин бир бола бирданига йўлни кесиб ўтди ва машинанинг ён ойнаси унинг бошига тегди. Шундан сўнг, болани шифохонага олиб бордим», — дейди ҳайдовчи.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, бола ҳозирда ўзига келган ва яна 20 кунгача даволанади.
Мактабдаги тайёрлов курсида тахсил оладиган боланинг ўқитувчисига кўра, ўша куни М.А.ни ота-онаси эмас, балки қўшниси «Жигули»да олиб кетаётган бўлган.
Маълумот учун, 2022 йилнинг тўрт ойида Наманган вилояти ҳудудида жами 262 ЙТҲ содир бўлган — уларнинг 34 таси болалар билан боғлиқ автоҳалокатлардир.
Аввалроқ Самарқандда 4 киши Nexia’да ёниб кетгани ва улар орасида 11 ёшли қиз ҳам борлиги, Урганчда автобус иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этгани, Фарғонада Tracker ва Gentra тўқнашуви оқибатида йўловчи ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)